"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Англия кубогининг 1/32 финалида "Плимут"га қарши учрашувдан сўнг (0:0) таасуротлари билан ўртоқлашди.
"Биз бошқача натижага умид қилгандик, аммо афсусда эмасмиз. Бу футбол, "Плимут" дурангга ва қайта ўйинга муносиб бўлди. Ўйинни тетик бошладик, яхши ўйнадик, аммо сабрни анча эрта йўқотдик.
Плимутда биринчи марта бўлишим. Бу шаҳарнинг аҳолиси қанча, билмайман, аммо шаҳарнинг ҳар бир фуқароси ўз жамоаси жарима майдонига кириб олгандай туюлди.
Биз ўзимзга ўзимиз мауаммо яратдик. Биз яхшироқ ўйнай оламиз ва кейинги босқичга чиқиш учун имкониятимиз етарли", - дейди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, "Плимут" Англия чемпионатининг 4-дивизионида тўртинчи ўринда бормоқда. Плимут шағрини аҳолиси 260 000 кишини ташкил қилади, Ливерпулники эса - 470 000.