Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Мичел Сальгадо: "Роналдунинг Мессидан тўртта "Олтин тўп"ни тортиб олгани қувонарли"

Баҳо:
+ | -

"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Мичел Сальгадо ФИФА талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхши ўйинчиси совринини қўлга киритган Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

"Роналдунинг Мессидан тўртта "Олтин тўп"ни тортиб олгани қувонарли. Криштиану бу совринни ҳақли равишда қўлга киритди ва овоз бериш жараёни ҳаққоний ўтганига шубҳа йўқ.

Роналдуни яқиндан билишга улгурмаганман, аммо қисқа муддатли танишув вақтида ҳам унда ғолиблик руҳи борлигига ишонч ҳосил қилганман. У қойилмақом футболчи ва ажойиб спортчи. Бу менталитетни фақат Фигуда кўрганман.

"Реал" ажойиб мавсумни ўтказмоқда. Бу жамоа менинг вақтимдагидан яхшироқ ўйнамоқда. Улар руҳан кучли ва яна кўплаб совринлар ютишлари мумкин.

"Барселона" ўйинчиларининг келмаганлари ғалати. Мен улар билан кўришмоқчи эдим ва мухлислар учун ҳам бу ёқимли бўлар эди", - дейди Сальгадо.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:23, 10.01.2017.
Ўқилди: 10672 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6668]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2631]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2508]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2160]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2156]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2110]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2045]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1967]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1822]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1701]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик