Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Карлуш Кейруш Эрон терма жамоаси бош мураббийи лавозимида қолади

Баҳо:
+ | -

Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Таж мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейрушнинг истеъфога чиқиш аризаси рад этилгани ва у ўз лавозимида қолишини маълум қилди.

Махсус ташкил этилган матбуот анжуманида Эрон футбол федерацияси раҳбари Карлуш Кейрушнинг мамлакат термасидаги муваффақиятлари, хусусан, Осиё мамлакатлари ўртасида Эрон бир неча йилдан буён ФИФА рейтингида етакчилик қилаётгани таъкидлади. Бундан ташқари, Меҳди Таж Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасида Эрон клублари учун 4 та квотани сақлаб қолиш муҳим эканини айтди.

Матбуот анжумани давомида Эрон футбол федерацияси раҳбари терма жамоа ва клублар ўртасидаги муаммолар амалдаги регламентга мувофиқ ўзаро ҳурмат орқали бартараф этилиши кераклигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 63 ёшли мутахассис 8 январь куни Эрон футбол федерацияси билан юзага келган ўзаро зиддият ва келишмовчиликлардан сўнг миллий терма жамоадан кетиш ҳақида ариза ёзганди.

Қайд этиш жоиз, Эрон ҳамда Ўзбекистон футбол федерацияларининг ўзаро келишувига кўра, ЖЧ–2018 турнирига саралашнинг учинчи босқичи 8-тури доирасидаги Эрон – Ўзбекистон учрашуви 2017 йилнинг 13 июнь кунидан 12 июнь санасига кўчирилган эди.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Эрон 11 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея 10 очко билан иккинчи, Ўзбекистон 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 10:36, 10.01.2017.
Ўқилди: 10375 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.