Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси шарафига пойтахт Буэнос-Айресда ўрнатилган ҳайкал қисман бузиб ташланди.
«Лионель Мессининг ҳайкалига безорилар томонидан зарар етказилди. Унинг юқори қисми бузиб ташланди. Айни пайтда шаҳар маъмурияти уни қайта тиклаш билан шуғулланяпти» - дейилади пойтахт маъмуриятининг баёнотида.
Ҳайкал 2016 йилнинг ёзида ўрнатилган эди.