Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Холанд «Манчестер Сити» АПЛдан тушириб юборилса ҳам ўзбошимчалик билан кетолмайди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоа Чемпионшипга туширилган тақдирда ҳам клубни бир томонлама тарк эта олмайди. Бу ҳақда Diario SPORT хабар берди.

Аввалроқ ОАВда Холанд «Манчестер Сити» молиявий қоидабузарликлар сабаб АПЛдан четлатилса, клубни тарк этишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Манба маълумотига кўра, 26 ёшли ҳужумчининг шартномасида жамоа Премьер-лигадан чиқариб юборилган тақдирда келишувни бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқини берадиган банд йўқ.

Шу сабабли Холанднинг келажаги бўйича якуний қарор «Манчестер Сити» раҳбариятига боғлиқ бўлади.

Жорий мавсумда Холанд барча мусобақаларда 7 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди.

26 ёшли ҳужумчининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2034 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 11:49, 26.09.2026.
Ўқилди: 301 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик