Бугун "Олмалиқ" жамоаси "Бунёдкор" футбол академияси майдонида навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши кечган баҳсда ягона гол ўйин тақдирини ҳал этди. Иккинчи таймда Алишер Маҳмудов томонидан урилган гол водий жамоасига ғалаба келтирди. Бу баҳсда жамоадан 17 нафар футболчи иштирок этди.
Ўртоқлик учрашуви.
"Олмалиқ" - "Навбаҳор" 0:1
Гол: Алишер Маҳмудов
"Олмалиқ": Акбар Тўраев, Раҳматилло Бердимуродов, Шавкат Муллажонов, Владислав Касминин, Ислом Иномов, Хуршид Мухторов, Муҳаммад Исаев, Дилшод Жўраев, Алибобо Раҳматуллаев, Алтимурот Аннадурдиев, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Азизбек Суюнов, Мурод Ражабов, Шоҳназар Норбеков, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Дониёр Усмонов.
"Навбаҳор": Акмал Турсунбоев, Ҳасанбой Эргашев, Аббос Отахонов, Ғиёс Комилов, Тоҳир Шамсиддинов, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Зоҳир Пиримов, Равшанбек Хурсанов, Исломбек Исоқжонов, Фаррух Шотурсунов.
Захирадан майдонга тушганлар: Алишер Саматов, Алишер Маҳмудов, Абдулазиз Султонов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Мирзаев, Азизбек Турғунбоев.
Ҳакам: Шерзод Қосимов
Мазкур ўйиндан сўнг, "Олмалиқ"нинг пойтахтда ташкиллаштирилган иккинчи ўқув-йиғин машғулоти якунланди. Машғулотларда иштирок этган Бобир Давлатовга хориж клубидан таклиф тушганлиги боис рухсат берилди. Қаҳрамон Маҳамаджоновга эса жавоб берилди.
"Олмалиқ" 11 январь куни Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетади. Навбатдаги ўқув-машғулот йиғинлари хорижда ташкиллаштирилади.