«Барселона» яримҳимоячиси Андрес Иньеста «Реал»нинг бир қанча футболчиларига қўнғироқ қилиб, йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида иштирок этмаганликлари учун клуб номидан узр сўради.
Marca хабарига кўра, Иньеста рақиб жамоани ҳар доим ҳурмат қилишини, аммо олдинда Испания кубогининг жавоб ўйини кутаётганини инобатга олиб, ФИФА томонидан ташкил қилинган йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш тадбирига боришнинг имкони бўлмаганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни «Барселона» Испания кубогининг жавоб ўйинида «Атлетик»ни қабул қилади. Дастлабки ўйинда «блаугранас» 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган.