Кириш Регистрация

Лутфулло Турсунов блогида: «Уч мавсум» синдроми?! «Барселона»га нима бўлди?

Баҳо:
+ | -

2017 йилни “Барселона” бир мағлубият ва дуранг билан бошлади. Каталонияликлар ҳар қандай танаффусдан кейин шундай қийинчиликларни бошидан ўтказади, одатда. ФИФА кунлари бўладими ёки қисқа таътиллар, жамоа ўз ўйин ритмига тушволиши қийин кечади. Бунга аввал ҳам кўп гувоҳ бўлганмиз. Аммо бу сафарги муаммонинг илдизи чуқурроқ, назаримда.

Футболда маълум бир услубнинг 3 мавсумдан ортиқ устун туриши қийин масала. Бунинг турли сабаблари бор: асосий таркиб чарчоғи, жароҳатлар, услубга янги футболчиларнинг қўшилиб кета олмаслиги, рақибларнинг жамоа ўйинини яхши таҳлил қилиб, унга қарши “қуролланиши” ва ҳоказо. Ўз вақтида Гвардиоланинг услуби бошқа ҳамкасблариникига қараганда узоқроқ яшаганди. Аммо ундан олдин Луи ван Гаал (1997-2000), Франк Райкард (жамоани беш мавсум бошқарган бўлса-да, фақат ўрталиқ уч мавсуми муваффақиятли кечганди) каби мураббийларнинг ғояси “Барселона”да уч мавсумдан ортиқ яшай олмаганди. Луис Энрике ҳам айни дамда шу каби ҳолатга туша бошлади.

Гвардиола кетгач, каталонияликлар ҳолати маълум инқироз остида қолганди. Тито Вилановага вазиятни ўзгартиришга соғлиғи йўл бермади. Тата Мартино эса клубга мослаша олмади. Энрике таклиф қилингач, ниманидир ўзгартириши керак эди ва у ўзгартирди ҳам. Агар Гвардиола талқинида “футбол – ярим ҳимоянинг иши” бўлган бўлса, Лучо кўпроқ юлдузли ҳужум тандемига – МСН ўйинига таянди. Майдонда бошқа футболчиларнинг асосий вазифаси шу учликка имкон қадар эркинлик ва қулайлик туғдириш бўлди. Майдон марказидан ҳужумга ўтиш тезлиги ошди, тезкор қарши ҳужумлар йўлга қўйилди. “Янги қон” каталонияликларни жонлантириб юборди. Исталган рақиб яна улар олдида “оёқлари титраб” майдонга тушадиган бўлди. Мана энди, вақт ўтиши билан бу услуб ҳам янгиланишга эҳтиёж сеза бошлади. Бу - табиий жараён. Футболда ҳеч бир лойиҳа бирхилликда узоқ яшай олмайди. Майдонда фақат ўз ўйинингни кўрсатишинг кифоя эмас, рақибнинг қарши чораларига ҳам қарши чоралар тайёр туриши керак. Жамоаларда бош мураббий асосий планда турса ҳам, унинг ортида ўнлаб мутахассислар тинимсиз изланадилар. Футбол шунчаки ўйин эмас – у илмий, тактик изланишлар фани. Футболда фақат ижрочилар ўйин тақдирини ҳал қилмайди. Бу ерда кўпинча ғоялар, услублар, тактик курашлар ҳам ҳал қилувчи даражага кўтарилади.

Давоми Ла лига бўйича эксперт блогида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:12, 10.01.2017.
Ўқилди: 12758 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3361]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3212]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3081]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2923]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2901]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2813]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2578]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1970]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1857]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1742]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик