Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Мухлис мақоласи: Танқид қилмаймиз...

Баҳо:
+ | -

"Миллий ТВ" шоу-кўрсатувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов танқидни хуш кўрмаслигини айтибди. Ҳатто, тўғри, асосли танқидни ҳам жини суймас экан.

Ундан олдинроқ қайсидир нашрга берган интервьюсида ҳам шу ҳақда фикр билдирган эди. Айтишича, бизни футболчилар ҳали танқидга тайёр эмас эмиш, кимдир уларни нимадир деб "ёмонлаб" қўйса, иштонини ҳўллаб қўйган мишиқи боладек шалвираб қолармиш!

Бўлди, танқид қилиш йўқ.

Карлуш Кейруш ҳозирги кунда Осиёнинг энг яхши жамоаси бўлиб турган Эронда футболга ёки футболчиларга яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш мақсадида жон куйдириб юрса-ю, бизникилар ҳаммомдан бери келмаса ҳам майли, танқид қилмаймиз...

Хитой бугун Европани қалқитган Исландия терма жамоаси билан куч синашишга ҳозирлик кўраётган бир пайтда, бизни шоввозлар Даниянинг 23 ёшгача бўлган жамоаси билан "муваққат" (ҳали бу ўйин ўтказиладими ёки йўқ, Худо билади. Узр, яна танқид қилиб қўйдим, шекилли) келишувга эришибди. Баракалла, бунақа федерация бошидан сув ўгириб ичсанг арзийди. Яна қанақа танқид!?

Кейин, Европанинг гранд клублари Сардор Азмунни қўлга киритиш учун курашаётган бўлса нима қилибди, ҳўп, ана ўз устида ишлагандир, пул эмас, карьераси ҳақида кўпроқ бош қотиргандир, бизга нима. Зато, бизнинг Сергеев у билан тенгдош бўлса ҳам ундан кўра бойроқ, Хитойдан жарақ-жарақ пул ишлаб келди. Қаддини урсин. Сардорнинг адаши ҳам ундан кўра "ақллироқ" эканини ҳаммага эслатиб қўйди. Қатар варианти турганда, "Нант" га ўтадиган аҳмоқ бор эканми?

Нима, Махсталиев "Монако"га ёшини кичик қилиб кўрсатганлиги учун ўтолмаган дейсизми? Йиғиштиринг бунақа сафсатани! "Бола бўлса, шўх бўлсин, шўх бўлмаса...", "Эплаган одам элакда сув келтиради", деган нақллар бор ахир. Ғинг, деб кўрингчи! Ўзи шу боланинг оёғи ёшлигида унча-мунчага қалтирамасди. Мана гапиравериб, охири "Нефтчи"га жўнатвордик.

Тушунмадим, ЖЧ-2018 3-саралаш босқичининг биринчи давраси якунига бағишланган ҳисобот ўтказилмади, деганингиз нимаси. Фақат Яратганга ҳисоб берилади. Сиз билан мен ким бўлибмиз. Биримиз жамиятга уч тийинлик фойдаси йўқ мухлис, иккинчимиз ҳар жойга бурнини суқиб юрадиган оддий қаламкашмиз холос. Ҳисоб сўрашга бало борми?

ПС: Яқинда Криштиану Роналду испан ОАВларига берган интервьюсида ўғил бола гапни гапирди. "Танқидлар мени янада кучли қилади. Бор кучим билан ўзимни уларга муносиб эмаслигимни исботлашга уринаман", - деди.

Нотўғри тушунманг. Бу билан Аҳмедов ўзини номуносиб тутди, деган фикрдан йироқман. Айнан Одил танқидга муносиб эмас. У ва Денисовсиз ҳозирги жамоа — хароб! Буни ҳамма кўриб, билиб турибди. Демак, уларга нисбатан танқид тошларини ёғдиришга йўл бўлсин!

Ўткир Қаламтебратар.

Манба: facebook.com
Киритилди: 19:32, 10.01.2017.
Ўқилди: 11659 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.