АИК ҳужумчиси Александр Исаак Швеция терма жамоасидаги йўлини ажойиб натижа билан бошлади.
Дастлаб, у Швеция терма жамоаси сафида майдонга тушган сўнгги 100 йилдаги энг ёш футболчи бўлди. Иккинчи ўйинида эса Словакия дарвозасига гол уриб, терма жамоа сафида гол урган энг ёш футболчига айланди. Исаак тўпни дарвозага йўллаган пайтда 17 ёшу, 3 ой ва 22 кунга тўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Янги Иброҳимович» лақабини олган футболчини Европанинг деярли барча гранд клублари кузатиб бормоқда.