Ҳужжатларидаги муаммо сабаб Туркиядаги ўқув-йиғинга кеча келиб қўшилган "Олмалиқ" дарвозабони Роман Абдулов бугунги машғулотлар чоғида жиддий жароҳат олди.
Абдулов 2016 йилги мавсум якунида жарроҳлик амалиёти ўтаганлиги боис, декабрдаги жамоа машғулотларида иштирок этолмаганди. Январь ойи бошида Тошкентдаги иккинчи йиғинда ўзини яхши ҳис қилган посбон жамоа машғулотларида фаол ҳаракат қилди. Ҳужжат ишлари билан Тошкентда қолган Роман кеча Анталияга етиб келди ва ҳар икки машғулотда қатнашди. Бугунги машғулот давомида у кутилмаганда оёғидан жароҳат олди. Текширув натижаларига кўра Абдулов камида ярим йил майдонга туша олмаслиги мумкин.