"Челси" яримҳимоячиси Неманья Матич "Лестер" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:0)чемпионлик пойгасидига рақиблари ҳақида гапирди.
"Тоттенҳэм"га қарши ўйингача бўлган ҳолатимизга қайтишмиз лозим эди. 3:0 ҳисоби ўйин енгил кечганини кўрсатгандай, аммо майдонда ҳаммаси бошқача бўлди. Мен жуда хурсандман, чунки жамоам қийин ўйинда яхши ўйнаб, учта гол урди. Шундай давом этишимизга умид қиламан.
"Лестер"да жуда тезкор ўйинчилар бор. Улар хато қилишимизни кутишди, бизга иккинчи гол керак эди. Уни киритганимиздан сўнг ўйин осонлашдива учинчисига ғаракат қилдик. Энг муҳими уч очко олишимиз керак эди. Ғалабаларимиз ортимизда нафас олиб турган жамоаларга босим ўтказяпти, шунинг учун шу йўсинда давом тишимиз керак", - дейди Матич.