"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Иброҳимович жамоадоши Поль Погба дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиши учун у босимга дош бериши кераклигини айтди.
"Босим - менга ёқадиган нарса. Полни унча яхши билмайман, шунинг учун у ҳақидаги саволга жавоб бера олмайман. Ўйлашимча, унга ҳам босим ёқади, акс ҳолда биз бундай юқори савияда ўйнай олмасдик.
Агар юқори савияда ўйнашни истасангиз, 24 соатлик босимга тайёр туришингиз керак агар яхши ўйнасангшиз - босим яна ортади. Биз унга дош беришни ўрганишимиз керак. Поль юқори савияда ўйнамоқда, бу ерда эса, ҳар доим босим топилади", - дейди Иброҳимович.