"Барселона" яримҳимоячиси Иван Ракитич жамоасидаги вазият ҳақида фикрлар билдирди.
"Луис Энрике менга катта ёрдам беряпти. Жамоадошларим билан бирга менинг ўзимга бўлган ишончимни мусаҳкамлади ва энди мен хотиржам ишлашим мумкин. Мени сотиб олишни айнан Луис Энрике клубдан сўраган.
Агар унинг учун кўприкдан сакраш керак бўлса, сакрайман, буни кечиктирмай амалга ошираман. У биргина нигоҳ билан ғалабага бўлган ишончни сингдира олади.
Хави менга кўп нарсани ўргатди. Бунинг учун унга миннатдорчилик билдираман. Мен у билан фақат бир мавсум ўйнаганимдан афсусланаман. Мен ундан кўп насарни ҳамма ерда ўрганганман: майдонда ва унинг ташқарисида, сафарларда ва кийиниш хонасида", - дейди Ракитич.