Бугун "Олмалиқ" Анталияда ўзининг дастлабки ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Жамоага Қозоғистоннинг "Акжайик" жамоаси спарринг рақиб вазифасини ўтади. Ёмғир остида кечган баҳсда футболчилар ҳар томонлама рақибдан устунлик қилган ҳолда йирик ғалабани тантана қилишди. Биринчи таймнинг 19-дақиқасида Муҳаммад Исаев ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди. У бир уринишда рақиб посбонидан ҳам ўтган вазиятда унга нисбатан қўполлик ишлатилди. Забиҳилло Ўринбоев бу жарима тўпини дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди. Иккинчи таймдаги ўзгаришлар ўйин шиддатини янада оширди. 64-дақиқада Алибобо Раҳматуллаев узоқ масофадан жамоанинг иккинчи голи муаллифи бўлди. Орадан 5 дақиқа ўтиб Дилшод Жўраев ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Бу учрашувда жамоа сафида яна икки футболчи кўриниш берди. Иккинчи таймда хорватиялик марказий ярим ҳимоячи Йосип Солжич ва ҳужумчи Виктор Клишин ҳозирча жамоада кўрикдан ўтмоқда.
Учрашувда "Олмалиқ" қуйидаги таркибда майдонга тушди.
Ўртоқлик учрашуви.
17 январь. Туркия, Белек.
"Олмалиқ" - "Акжайик" (Қозоғистон) 3:0
Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 19, Алибобо Раҳматуллаев 64, Дилшод Жўраев 69.
"Олмалиқ": Акбар Тўраев, Хуршид Мухторов, Шавкат Муллажонов, Владислав Касминин, Ислом Иномов, Алтимурот Аннадурдиев, Дилшод Жўраев, Игорь Йелич, Алибобо Раҳматуллаев, Муҳаммад Исаев, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Момчило Дулович, Йосип Солжич, Раҳматилло Бердимуродов, Шоҳназар Норбеков, Дониёр Усмонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Виктор Клишин, Ғуломҳайдар Ғуломов, Хуршид Ходжаев, Азизбек Суюнов, Мурод Ражабов.