«Вест Ҳэм» яримҳимоячиси Димитри Пайет жамоа сафида бошқа майдонга тушмаслиги мумкин.
Лондон клубининг етакчи футболчилари Пайетни жамоадан кетишини талаб қилмоқда. Аввалроқ футболчининг ўзи "Вест Ҳэм" сафида бошқа ўйнамасликка қасам ичганди. Айни пайтда «Вест Ҳэм» Пайетга ёшлар жамоасида машғулот ўтказишни таклиф қилган.
Клуб раҳбарияти футболчини олиб қолишдан умидини узган. Ҳозирги кунда «Марсель» клуби футболчининг трансфери учун 26 млн фунт таклиф қилмоқда. «Вест Ҳэм» эса 35 млн фунт талаб қилмоқда.
Пайетнинг агенти «Марсель» билан шахсий шартнома борасида келишиб олган.