Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Мессининг дунёга тарқалиб кетган гаплари ёлғон бўлиб чиқди

Баҳо:
+ | -

Испаниялик журналист Сэм Марсденнинг хабарига кўра, британиянинг Coach нашрида эълон қилинган Мессининг гаплари ёлғон.

Хусусан, Мессининг: «Мен «Барселона»да, клуб қанча муддат давомида тўп суришимни хоҳласа, шунча вақт ўйнайман» - деган сўзлари Sky Sports, Telegraph, A Bola, ESPN, beIN SPORTS, SportBILD ва бошқа нуфузли нашрлар томонидан дунёга ёйилган эди. Аммо бу гаплар ҳақиқатдан йироқ экани ойдинлашди.

«Барселона» клуби Мессининг бу гаплари уйдирма эканини, футболчи бу ҳақда гапирмаганини тасдиқлади» - деб ёзди Марсден «Твиттер» саҳифасида.

Айни пайтда Coach нашри бу интервьюни ўз сайтидан олиб ташлаган. «Интервьюнинг ҳақиқатга яқин экани шубҳа уйғотмоқда. Биз бу борада суриштирув ўтказамиз» - дейилади нашр баёнотида.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:19, 18.01.2017.
Ўқилди: 23549 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик