Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Алексис – Пьянич алмашуви содир бўладими?

Баҳо:
+ | -

Қишки трансферлар мавсуми бўлишига қарамасдан Европанинг гранд клублари бир қатор муҳим ҳаридларни амалга ошириб улгуришди. Яқиндагина “ПСЖ” ўз сафига Жаҳон чемпиони Дракслерни қўшиб олди. “Манчестер Сити” эса йирик трансферларга қўл уришини кўплаб футбол нашрлари бот-бот такрорлашмоқда.

Одатда, йирик ҳаридларни ёзги трансфер ойида амалга оширишга одатланган гранд жамоалар чемпионатларидаги кучли рақобатлар туфайли январ ойида футбол оламидаги муҳим ҳаридларни амалга ошириш пайида. “Ювентус” жамоаси ҳам бундан мустасно эмасдек. Клуб Пауло Дибала – Гонсало Игуаин дуэтини Алексис Санчес билан тўлдириб, шиддатли ҳужум учлигига айлантирмоқчи. Бу трансферни амалга ошириш учун эса жамоа футболчининг трансферига Миралем Пьянични ҳам киритмоқчи.

«Арсенал» билан амалдаги шартномаси тугашига бир ярим йил қолганида Алексис Санчес трансфер бозоридаги талабгор футболчига айланди. Унинг тўпчилар сафида кўрсатаётган ажойиб ўйинлари бунга сабаб бўлмоқда. Алексиснинг трансферига жиддий қизиқиш билдираётган клуб фақатгина “Ювентус” эмас. Чилилик футболчини “ПСЖ», “Манчестер Сити” ва “Челси” жамоалари ҳам ўз сафида кўришни истамоқда.

Лондонликларнинг етакчиларидан бири бўлган Алексис Италияда яна ўз кучини синаб кўриши мумкин. “Барселона”га кўчиб ўтишдан олдин 2008-2011-йиллар оралигъида «Удинезе» сафидаги кўрсатган ўйинлари мухлисларнинг йодида.

Туттоспорт нашрига кўра, туринликлар Алексисни олиб келиш учун трансферга Миралем Пьянични ҳам қўшмоқчи. Ўтган мавсумда “Рома”дан келиб қўшилган босниялик футболчига “Арсенал” жамоаси ҳам қизиқишган эди. Ўз навбатида “кекса синёра”нинг спорт директори Жузеппе Маротта босниялик футболчини жамоада олиб қолиш истагида.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 15:19, 19.01.2017.
Ўқилди: 6961 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик