Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Бенфика» – «Боруссия»: ғолибликка даъвогар камтаринлар тўқнашуви

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» – «Барселона» ва «Бавария» – «Арсенал» ўйинларидан кейин энди эътиборимизни Чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган бошқа бир ўйин – мусобақанинг эски ғолиблари «Бенфика» ва «Боруссия» (Дортмунд) ўртасидаги баҳсга қаратамиз. Гуруҳ босқичида голлар сони бўйича рекордни янгилаб, «Реал»ни 2-ўринда қолдирган дортмундликлар 14 феврал куни Лиссабонда мусобақанинг икки карра ғолиби «Бенфика» меҳмони бўлади.

Аввалги ўйинлар

Иккала жамоа бунгача фақатгина икки марта тўқнаш келган. Иккала баҳс ҳам 1963/1964 йилги Чемпионлар Кубоги биринчи босқичига тўғри келади. Лиссабонда афсонавий Эйсебио ва Антониу Симоэшнинг голлари эвазига «Бенфика» 2:1 ҳисобида устун келган бўлса, жавоб ўйинида дортмундликлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ўйин атрофидаги фактлар

«Бенфика» сўнгги олти мавсум давомида учинчи марта нимчорак финалда ўйнайди. Ўтган мавсумда лиссабонликлар ушбу босқичда «Зенит»ни умумий 3:2 ҳисобида таслим этиб, чорак финалда худди шу ҳисоб билан «Бавария»га енгилган эди. Ушбу мавсумда гуруҳ босқичидан энг кам очко (8) билан чиққан «Бенфика» Чемпионлар лигасида ўз майдонида ўтказган сўнгги 10 та ўйиннинг фақат иккитасида мағлуб бўлган.

Жамоа Лиссабонда немис жамаоларига қарши сўнгги 4 та ўйинида ютқазмаган – охиргиси 2010-йилда гуруҳ босқичида «Шалке 04″дан қабул қилиб олинган 2:1 ҳисобидаги мағлубият бўлган. Ўтган мавсумда «Бавария» билан ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган эди. Немис жамаоаларига қарши умумий кўрсаткич: 10 ғалаба, 8 дуранг ва 2 мағлубият.

1997 йилда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан «Боруссия» эса 2010-йилда буён учинчи марта нимчорак финалда ўйнамоқда. Дортмундликлар Португалияда 2016-йилгача бирор марта ғалаба қозонмаган эди. Бироқ ўтган мавсумда Европа Лигаси нимчорак финалида «Порту» 1:0 ва ушбу мавсумда Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «Спортинг» 2:1 ҳисбоида мағлуб этилди. Ушбу мавсумдаги 21 голнинг 10 тасини меҳмонда урган Томас Тухел шогирдлари ўтган мавсум бошидан буён Европа мусобақаларида меҳмонда ўтказган сўнгги 11 ўйинининг фақат 2 тасида мағлуб бўлган.

Таниш чеҳралар

«Бенфика» футболчиси Элизеу 2013 йил апрелида Дортмундда кечган Чемпионлар лигаси чорак финали жавоб ўйинида «Малага» таркибида «Боруссия»га гол урган. Ўша ўйинда барибир мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. «Боруссия» футболчиси Себастян Роде эса ўтган мавсумда «Бенфика»га қарши чорак финал ўйинларида «Бавария» захирасида қолган.

«Бенфика» аъзоси Костас Митроглу ва «Боруссия» футболчилари Сократис Папастопулос ва Андреас Самарис Гретсия терма жамоасида, Элизеу, Гонсал Гедиш ва Рафа Силва Рафаэл Геррейро билан Португалия терма жамоасида, Гилермо Селис ва Адриан Рамос эса Колумбия терма жамоасида бирга тўп суради.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 18:45, 19.01.2017.
Ўқилди: 6439 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.