Димитри Пайет «Вест Ҳэм» клубига таҳдид солмагани аниқланди.
Аввалроқ, Football France сайти Димитри Пайетнинг: «Агар «Вест Ҳэм» мени қўйиб юбормаса, тиззамни жароҳатлайман (бу жароҳатдан тикланиб олиш учун 6-10 ой вақт керак бўлади). Мен эркин одамман ва келажагимни танлаш ҳуқуқига эгаман. Қасам ичаманки, «Вест Ҳэм» футболкасини бошқа киймайман» - деган гапларини тарқатган эди.
Аслида эса бу гаплар уйдирма бўлиб чиқди. Айни пайтда Пайет «Марсель» клубига ўтишни истамоқда ва клубдан ўзини қўйиб юборишни талаб қилган. Аммо ҳеч қандай таҳдид солмаган.