Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Гўзал Карли Ллойд: «Ҳаётда энг муҳими - оила»

Баҳо:
+ | -

2016 йилнинг энг яхши аёл футболчиси сифатида тақдирланган Карли Ллойд АҚШ терма жамоасидаги ёрқин ўйинлари туфайли бир йил олдин ҳам ушбу совринга эга чиққанди. Тақдирлаш маросимидан сўнг FIFA.com сайти маҳоратли футболчининг фикрлари билан қизиқди.

- Мазкур мукофотга яна бир бор муносиб кўрилганингиздан сўнг кўнглингиздан қандай ҳислар кечмоқда?

- Қаторасига икки йил жаҳоннинг энг яхши аёл футболчиси бўлиш - катта шараф. Бундан кейин ҳам фақат юксак чўққилар сари интиламан. Аммо асосий мақсадим - жамоам билан сов­ринларни қўлга киритиш.

- Сиз учун 2016 йилнинг энг яхши лаҳзаси қайси ва нима учун?

- 2016 йилнинг энг унутилмас воқеаси - мактабдош дўстим Брайянга турмушга чиқдим. Фаолиятим давомида кўплаб турнирларда иштирок этдим, совринларни қўлга киритдим. Аммо барибир, ҳаётда энг муҳими - оила.

- Тўйингиз пайтида жаҳон чемпионати финалидагиданда кўпроқ ҳая­жонландингизми?

- Умуман олганда, ўйинлар мен учун одатий ҳолга айланган. Ҳар бир учрашувдан олдин бир хил ҳолат кузатилади. Шундай экан, у финалми ёки оддий ўйинми, мен учун фарқи йўқ. Лекин тўй маросими ҳаётда бир марта бўлади.

- Фаолиятингизни қачон якунламоқчисиз?

- Мақсадим - 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этиш. Шундан сўнг бутсаларимни михга илсам керак. Ундан ке­йин нима бўлишини вақт кўрсатади. Балки мураббийлик соҳасига ўтарман ёки телевидениеда эксперт сифатида ишларман. Бироқ энг аввало, бор эътиборимни оиламга қаратаман.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:29, 20.01.2017.
Ўқилди: 6184 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.