Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Стивен Жеррард: «Шахсий совринлар ортидан қувмайман»

Баҳо:
+ | -

Яқинда Liverpool Echo нашри журналистлар ва «Ливерпуль» фанатлари ўртасида сўров ўтказиб, премьер-лига жорий этилганидан буён жамоанинг энг яхши ўйинчиси кимлигини аниқлаб олди. Унга кўра, Стивен Жеррард тенгсиз деб топилди.

Шу муносабат билан газета мухбири Иан Дойл футболчини суҳбатга тортди.

- Салом, Стиви. Ишлар яхшими?

- Ёмон эмас, раҳмат.

- Сиз «Ливерпул»нинг АПЛ давридаги энг яхши футболчиси, деб топилдингиз. Бу сўровни Liverpool Echo ўтказганди.

- Бундай мукофотлар ҳамиша ёқимли. Унда журналистлар ёки мухлисларнинг овоз бергани аҳамиятсиз. Муҳими, инсонлар овоз берган.

Менинг фаолиятимни йиллар давомида кузатиб боришганини биламан. Биринчи, иккинчи, учинчи ёки топ-10га тушганингиз муҳим эмас. Ҳаттоки, «Ливерпул»нинг кучли 20 нафар футболчисидан бири бўлишингиз ҳам катта аҳамият касб этади. Ўтган 25 йил давомида клубимиз сафида кўплаб буюк футболчилар тўп суришди. Шундай экан, чўққининг яқинида туриш ҳам катта шараф.

Индивидуал мукофотлар ортидан қувадиган инсон эмасман. Мен учун ҳамиша жамоа қўлга киритадиган совринлар муҳим бўлган. Лекин шахсий совринларни олиш ҳамиша ёқимли. Шундай экан, мен учун овоз берганларга миннатдорчилик билдираман.

- Сизнинг «Ливерпул»га ашаддий мухлислик қилишингизни биламиз. Лекин 1998 йили «Блэкберн»га қарши дебют учрашувингиз қандай кечганини тасвирлаб бера оласизми?

- Бу қандайдир қўрқинчли бўлган. Аммо ундан олдинги воқеалар бошқача таъсир қилган. Яъни Мелвудда машғулотларда қатнашиб, Жерар Улье, Фил Томпсон ва Сэмми Лилардан мақтов эшитиш. Майдонга илк бор тушаётганимда ҳаяжонланмаганман, аксинча қўрққанман. Қизил формадаги дастлабки учрашувим ёзувини кўрганимдан сўнг ўзимдан мамнун бўлганман. Чунки орзум амалга ошганди.

Қанчалик кўп ўйнасангиз, шунчалик ўзингизни эркин ҳис қила бошлайсиз. Лекин асосий таркибда даст­лабки 20-30та ўйин ўтказгунча ўзимни эркин ҳис қилмаганман.

- «Шеффилд Уэнсдей» дарвозасига урилган гол қандай бўлган?

- Бу гол менга анча ёрдам берган. Бош жамоада ўйнай бошлаганингизда сизни турли позицияларда синаб кўришади. Аммо ўша голдан сўнг ҳамма «У ҳужумга яқин жойда ўйнай оларкан», деган фикрга келишган.

Умуман олганда, «Ливерпул»нинг ёшлар жамоасида бундай голларни кўп урганман. Бир сўз билан айтганда, ушбу голимни энг яхшиларидан бири деб ҳисоблайман.

- Ўша голни урганингизда ўзингизни қандай ҳис қилгансиз?

- Ўйин тақдирини ҳал қилган голларда одам ўзини қандай ҳис қилса, шундай ҳолатга тушганман.

Бу эҳтиросни тасаввур қилиш қийин. Голни ургандан сўнг мухлисларимиз ўтирган трибунага қараб югурганман. Чунки бироз олдин ўзим ҳам ўша ерда ўтирардим. Бунинг устига кумирларим бўлган Дэвид Томпсон ва Дэнни Мерфилар мени қучоқлаб олишганди.

- «Ливерпуль» сафидаги энг ёқтирган ўйинингиз қайси?

- Агар 90 дақиқалик ўйин ва қўшимча вақтларни инобатга олсак, бу «Вест Хэм»га қарши баҳс. Айнан шу учрашувни идеал ўтказганмиз, дейишим мумкин. Ҳар бир баҳсда кичкина бўлсада хатога йўл қўясиз. Лекин ўшанда барчасини тўғри бажарганман. Худди «автопилот»дагидек ҳаракат қилганман.

Шунингдек, Истанбул. Бу баҳс нафақат мен, балки бутун жамоа учун муҳим бўлган. У ҳамиша биринчи рақамли ўйинимиз бўлади.

- «Энфилд»даги энг яхши муҳит...

- Чемпионлар Лигасининг ярим финалидан ўрин олган «Челси»га қарши ўйин. Учрашув бошланишидан деярли бир соат олдин стадион мухлислар билан тўлганди. Тўғри, бундай ҳолатлар кўп бўлган. Аммо машқлар пайтида стадионнинг куйлашни бошлаганига гувоҳ бўлмагандим.

- «Ливерпул»да ажойиб футболчилар билан тўп сургансиз. Улар орасида энг яхшиси ким бўлган?

- Энг севимли шеригим - Жейми Каррагер. Шунингдек, Фернандо Торрес ва Луис Суареслар билан ҳам ўйнаш ёқарди. Баъзида «шу ишни қандай қилди экан», деб ўйланиб қолардим. Бундан ташқари, Майкл Оуэн билан ўйнаган давр­ларни ҳам кўп ёдга оламан. Робби Фаулер «Ливерпул»нинг ёшлар жамоаси ўйнаб юрганимда кумирим бўлган. Шу билан бирга, Питер Крауч, Энди Кэрролл ва Дирк Куйтлар билан бирга ўйнаш ҳам ёқимли бўлган.

- «Ливерпуль» сафида 186та гол ургансиз. Техник жиҳатдан шулардан энг яхшиси қайси?

- Англия кубоги финалидаги «Вест Хэм»га қарши ўйиннинг сўнг­ги дақиқасида урган голим. Шунинг­дек, «Олимпиакос»га қарши учрашувдагиси.

Қолаверса, «Мидлсбро» ва «Марсел»­га қайчи усулида урган голларимни ҳам эсдан чиқариб бўлмайди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 18:57, 20.01.2017.
Ўқилди: 6929 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.