Таниқли карикатурачи-рассом Умар Мўманий томонидан сўнгги кунларда чизилган бир нечта суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
1. "Юве"нинг янги логоси
"Ювентус" клубининг янги логотипи кўплаб мунозараларга сабаб бўлди. Лекин кимдир барибир якуний қарорга келиш керак-ку.
2. Кайфи ошиб қолган ван Бастен
Футболдан оффсайд ва сариқ карточкаларни бекор қилиш керак, деган ғояни илгари сурган голландиялик собиқ футболчи Марко ван Бастен кўпчиликнинг кулгисига сабаб бўлди.
3. Кўршапалак Месси
"Севилья" бош мураббийи Хорхе Сампаоли Лионель Месси ҳақида шундай деди: "Лео Мессини бошқа ким биландир тенглаштириш — бу Бэтмен ва полициячини солиштириш билан баробар".
4. Ёлғиз Пеп
"Эвертон"дан йирик ҳисобда мағлубиятга учрагач, Пеп Гвардиола яқин орада ўз туғилган кунига бунақа "совға" олмаган бўлса керак.
5. Роналдунинг қайроғи
Анча вақтдан бери мағлубиятга учрамай келаётган "Реал" жамоаси, сўнгги 2та ўйинда мағлубият аламини тортди. Зиданнинг боши "ўтмаслашиб" қолган шекилли, Роналду мураббийнинг бошини "чархламоқда".