Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Раванелли: «Конте – ажойиб инсон ва ишга муккасидан кетган мураббий»

Баҳо:
+ | -

Италиянинг ўтмишдаги машҳур ҳужумчиси Фабрицио Раванелли ватандоши Антонио Контенинг иши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен «Челси»нинг қароргоҳига бориб, Контенинг иши билан танишдим. У – мураббийликка муккасидан кетган инсон экан.

Антонио – ажойиб мутахассис ва «Челси»нинг ҳар бир футболчиси унинг буйруқларини яхши тушунади. Мураббий бўлишидан олдин ҳам у ажойиб, ростгўй инсон эди. Агар олижаноб бўлсанг, яхши мураббий бўлиш қийинмас.

У футболчи сифатида жуда кўп совринларни ютиб олган. Унинг иродаси кучли, бу мураббий учун жуда муҳим.

Контенинг қўл остида ҳамма ишни бекаму кўст бажариш талаб қилинади – ҳаётда ҳам, майдонда ҳам» - деди Раванелли.

Манба: sports.ru
Киритилди: 13:13, 22.01.2017.
Ўқилди: 6150 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик