Кириш Регистрация

Венгер: "Соғлом Уэлбек Евро-2016да Англия термасини қутқариши мумкин эди"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер жамоа ҳужумчиси Дэнни Уэлбекнинг мухлислар ўртасида машҳурлиги сабабини айтди.

"У, аввало Англия термасида ўзини кўрсатгани учун машҳур. Жароҳат олгунига қадар у Англия терма жамоасининг асосий марказий ҳужумчиси эди, келинг, буни унутмайлик. Англия Евро-2016да яхши қатнашмади. Аммо сиз одамларнинг Англия Уэлбек билан яхшироқ қатнашиши ва Исландиядан ўтиши мумкинлиги ҳақидаги фикрини ўзгартиролмайсиз.

У ёш ва истиқболли, характерга эга ҳужумчи. Аммо унинг икки йилдан буён футбол ўйнамаётгани одамларда ачиниш туйғусини уйғотаётган бўлиши мумкин", - дейди Венгер.

Манба: championat.com
Киритилди: 18:05, 22.01.2017.
Ўқилди: 7218 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.