Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Анрининг Ўзилга маслаҳати

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клубининг афсоналаридан бири Тьери Анри жамоанинг ҳозирги етакчиларидан бири бўлган германиялик ярим ҳимоячи Месут Ўзил билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда. «Тўпчилар» билан шартномаси 2018 йил ёзида тугайдиган Ўзилнинг кейинги тақдири ҳозирча маълум эмас. France Football Анрининг бу борадаги фикрларини тақдим этди.

Франциялик собиқ футболчи ҳозирда Sky Sports телеканалида таҳлилчилик қилиш билан бирга The Sun газетасида ўз шахсий колонкасига ҳам эга. Бу ерда у Премьер Лига янгиликлари борасида ўз фикрларини билдириб туради. Ушбу ҳафтада эса у ўз чиқишини «Арсенал» етакчилари Месут Ўзил ва Алексис Санчес билан боғлиқ вазиятга қаратди.

Арсен Венгер жамоасининг ўта муҳим аъзолари ҳисобланган иккала футболчининг ҳам 2018-йил ёзигача давом этадиган шартномаси ҳалигача янгиланмаган. Бу эса Анрини ташвишга солмасдан қўймаган – у ушбу футболчилар, айниқса германиялик ярим ҳимоячи ўзининг севимли жамоасида қолиши тарафдори.

«Одамлар у қай даражада маҳоратли эканлигини тушунмайди. Кўпчилик уни ўзидан кетган ва унга ҳаммаси барибир деб ўйлайди. Лекин аслида бундай эмас», – деди 3 йил аввал у билан бирга шуғулланган Анри – «Бу қандай футболчи! У тўпни шундоққина оёғимга ошириб берарди, ҳатто югуришга ҳожат қолмасди. Бу ҳайратланарли ва жуда завқли! Менга у билан бир жамоада ўйнаш жуда ёққанди. У исталган ҳужумчига мослаша олади».

Анри Ўзил Лондонда қолишига умид билдириб шундай ёзган: «Мен бу қийинчиликларни тушунаман. 2007 йилда худди шу ҳолатда мен «Барселона»га ўтгандим. Мен Арсен нима қилишни хоҳлашини билмасдим, унинг ҳам шартномаси тугаб бораётганди. Одамлар мен пул учун кетганимни ва Венгер ҳақидаги гаплар баҳона эканлигини айтишди. Лекин улар ҳеч нарсани билишмайди…

Месут Германия билан Жаҳон чемпиони бўлган, бироқ клубда фақат бир марта – 2012 йилда «Реал» билан чемпион бўлган. Бироқ у бунга «Арсенал»да эришиши мумкин. Мен унга «Арсенал»да қолишини ва жамоа афсонасига айланишни, бу ерда чемпион бўлиб, клуб келажагига пойдевор қўйишни тавсия қиламан.

У нафақат пас берувчи, балки жамоани бошқарувчи футболчига айланиши керак. У Алексис Санчес билан бу ишни уддалай олади. Улар ҳар бир баҳсда ўзларининг энг юқори ўйинларини намойиш этишлари ва бунга ишонишлари керак. «Арсенал» чемпионликдан йироқ эмас. Агар улар чемпионликка эришса, тарихга киришади. Месут эса жамоанинг тарихдаги энг яхши футболчиларидан бирга айланади».

Манба: muhokama.com
Киритилди: 21:34, 22.01.2017.
Ўқилди: 13448 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.