"Барселона" яримҳимоячиси Денис Суарес Испания чемпионатининг 19-турида "Эйбар"га қарши учрашувда (4:0) ҳисобни очиб берди.
Бу гол 23 ёшли футболчининг каталонияликлар сафидаги илк голи бўлди. Эслатиб ўтамиз, "Барселона" тарбияланувчиси бўлган Суарес 10 дақиқада жароҳат олган Сержи Бускетс ўрнига майдонга тушган эди.