Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Флойд Мейвезер ўзини Муҳаммад Алидан ҳам буюкроқ экани ҳақида айтди

Баҳо:
+ | -

Бешта вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган боксчи Флойд Мейвезер ESPN телеканали журналистининг Муҳаммад Али бокс тарихидаги энг буюк киши деган фикрига қўшилмади.

«Боксчини қайси мезонлар асосида баҳолаймиз? Шахсий фикрларимизни илгари сурсак, тўғри, Али тенгсиз. Лекин биз камроқ зарба ўтказиб юбориш ва рекордлар ўрнатиш борасида баҳслашсак, у ҳолда Флойд Мейвезер энг яхши» - деди Мейвезер.

Флойд Мейвезер суҳбат давомида Муҳаммад Алини яхши кўришини тан олган, шу билан бирга ўзининг ундан яхшироқ қирралари сўзлашга ҳаракат қилган.

«Муҳаммад Али — афсона. Менинг айни вақтда шу ерда туришимга ибтидони айнан у қўйиб берган. Бироқ гап рекордлар ва жанглар ҳақида кетганида кўпчилик Алининг 7 тагина ғалабаси бўлган боксчидан мағлуб бўлганини унутиб қўяди.

Мен Али қаршисида шляпамни ечаман. Бироқ боксда мендан ҳам зўри бор дейиш учун унга 40 йилимни бағишламаганман» - деди Флойд.

Гап бунда Муҳаммад Алининг рақиби Леон Спинкс ҳақида борган. Али билан жангга қадар Спинкс саккиз бор рингга чиққан бўлиб, шуларнинг еттитасида зафар қучган ва биттасида дуранг қайд этганди. 1978 йил Спинкс чемпионлик камари учун жангда Муҳаммад Алини таслим қилган. Унутмаслик керак, Али тез орада реванш жангини ўтказиб, рақибидан камарни тортиб олганди.

«Бокс мазмуни иложи борича кўпроқ зарба бериб, камроқ зарба ўтказиб юборишдир. Мен карьераримни муносиб якунладим ва ўтказган 49 та жангимнинг барчасида зафар қучдим. Фаолиятим якунида соғлигимда муаммо йўқ эди, яхшигина пул жамғаргандим. Бу менга болаларимни ўқитиш, ёш боксчиларга билимларимни улашиш имконини берарди» - деди Мейвезер.

Флойд Мейвезер энг асосий жанги сифатида Мэнни Пакьяо билан жангини эътироф этган. Филиппинлик боксчига қарши жанг ҳақида эса жуда қисқа гапирган: «Мен қандайдир 40 дақиқа ичида 300 миллион долларни қўлга киритгандим».

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:09, 23.01.2017.
Ўқилди: 6519 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.