Кириш Регистрация

Антиқаҳрамон - 2016

Баҳо:
+ | -

2016 йилда муваффақиятсиз тўп сурган футболчилар билан таништиришда давом этамиз.

Силлессен, Алькасер, Видаль - «Барселона» захирасига «михланган» омадсизлар. Батшуайи «Челси»да ўрнини тополмади. Дортмунднинг «Боруссия»сида жаҳон чемпиони Дурмни жароҳатлар қийнади. Депай «МЮ» даражаси ва Моуриньо талабларини бажаролмади. Швайнштайгернинг худди Англиядаги каби Евро-2016да ҳам иши юришмади. Хонда «Милан»да бир пайдо бўлса, бир йўқолиб қолди. Гётце «Боруссия»га катта умидлар билан қайтганди, аммо... Хуллас, грандлар сафида кутилган ўйинни намойиш этолмаганлар бисёр. Шунингдек, 2016 йилда ўзига хос воқеалар қаҳрамонига айланганлар ҳам. Қуйида шу ҳақда сўз юритамиз.

Йил пенальтиси. Симоне Заза (Италия)

Худди буюртма қилгандек, ҳаммаси мос келди - қизғанчиқлик, хатолар ва тентаклик. Заза эндигина майдонга тушганди, тўпга хотиржам зарба бериши мумкин эди. Бунинг ўрнига ҳақиқий томоша уюштирди. Германия термасига қарши баҳсда аниқ амалга оширилмаган пенальтидан сўнг Симоне руҳан синди. Унга ҳаттоки, баскетболчилар ҳам пародия қилишмоқда.

Йил серияси. ЦСКАнинг ЕЧЛдаги ҳимояси

Бу ўринда Игорь Акинфеевни айбдор сифатида кўрсатиш ноўрин, барчасида жамоа ва мураббийлар масъулиятни зиммаларига олишлари керак. ЦСКАнинг ЕЧЛдаги антирекордини Европада барча пайқади. Қаторасига 43та ўйинда тўп ўтказиб юборилиши - бунақасини кейинги ўн йилликда ҳеч қайси дарвозабон такрорлай олмаса керак.

Йил ҳазилкаши. Нигерия футбол федерацияси президенти

Британияга хос ҳангома. Суд қарорига кўра, янги лавозимга тайинланган Крис Живанинг биринчи қилган иши навбатдаги тур ўйинларига ҳакам тайинлаш бўлди. У январда вафот этган реферини танлади. Ҳақиқий «билағон» эканлиги кўриниб турибди.

Йил ёввойилиги. Ерёменко(ЦСКА)-нинг дисквалификацияси

Финляндиялик ярим ҳимоячи гиёҳванд модда организмига тасодифан тушиб қолганини исботлади. ЦСКА вакиллари УЕФАнинг вазиятни тўғри тушунгани, шу боис 4 эмас, 2 йиллик жазо қўллаганини айтишди. Ўз навбатида, футболчининг масъулиятсизлиги қораланди. Вазиятни турлича тал-қин қилиш мумкин, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам Роман Ерёменко ақлсизлик қилди. ЕЧЛ ўйини ўтказиладиган куни унинг қонида тақиқланган модда борлиги аниқланди.

Йил гумонланувчиси. Жоуи Бартон («Бёрнли»)

Ўз даврининг энг қизиққон футболчиларидан бири, ниҳоят, қўлга тушди. Жоуи «тасодифан» кейинги ўн йилликдаги футбол ўйинлари учун пул тиккан экан. Ижара асосида «Рейнжерс»да ўйнаётган кезлари Бартонни фош этишди, ўйинчи буни тан олди. Энди Англияда янги далиллар пайдо бўлди. Жоуи жиддий жазога тортилиши мумкин, чунки қоидалар келишилган ўйинларга қарши курашиш мақсадида футболчиларнинг учрашувлар учун пул тикишини тақиқлайди.

Йил парадокси. Аргентина термаси

АҚШда Америка кубогини ютолмаган жамоа ФИФА рейтингида биринчи ўринда қайд этилди. Кулгили ҳолат. Терма сардори совринлар йўқлигини рўкач қилиб, ўйнашни хоҳламади - Мессини бутун мамлакат қайтишга кўндирди. Лео қайтди, муаммо эса сақланиб турибди. Чунки Маскерано, Агуэро, Ди Мария ва бошқалар бош юлдуз ортидан кетишларини билдиришди. Бунга ЖЧ-2018 саралашидаги иштирокни ҳам қўшиб ҳисобланса, ҳақиқий парадокс тайёр-да.

Йил умидсизлиги. Россия термасининг иштироки

Ёмон ўйнаётган «Интер» ҳали яна кўтарилади. «Арсенал»нинг тўртинчи ўрни ҳам вақтинчалик, ўйинда жозиба бор. «МЮ», «Лестер» ва «Валенсия»нинг муаммолари - кутилган ҳолат. Шу боис Смоловнинг гапига қўшиламиз - энг ҳафсалани пир қилгани Россия термаси бўлди. Евро чемпионатида муваффақиятга эришишмаса ҳам майли эди, муносиб қатнашишнинг ўзи етарди. Аммо ўхшамади, Слуцкий ва футболчилар тан олишди - жуда ёмон ўйнашди. Кейинчалик ҳам омадсизлик давом этди. Коста-Рикага ютқазилди, Қатарни енгиш уддаланмади. Шунга қарамай, муваффақиятсизликлар келгусидаги ғалабаларни қадрлашни ўргатади. Омад 2017 йилда келиши лозим. Умид қиламизки, антиқаҳрамонлар сафидан ўрин эгаллаганларнинг барчаси 12 ойдан сўнг бу рўйхатда кўриниш беришмайди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 18:28, 23.01.2017.
Ўқилди: 12478 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.