"Севилья" раҳбарияти ва мураббийлар штаби агар ҳозир уларга Испания чемпионати якунида жамоанинг 3-ўринни олиш таклиф қилинса, улар бунга рози бўлмайдилар.
Буни андалусияликларнинг спорт директори Рамон Мончи маълум қилди.
"Бизда "Реал" ва "Барселона" каби 8-10 ўйиндан иборат ғалабалар серияси йўқ. Шунингдек, мавсум якунида "Севилья"нинг 90 очко йиғишига ҳам ишонмайман. Аммо клубимиз ҳар доим омадга интилган. Агар бизга ҳозир мавсум якунидаги учинчи ўринни таклиф қилишса, биз рози бўлмаймиз. Бу таклифга бечора одамларгина рози бўладилар", - дейди Мончи.
"Севилья" Ла лиганинг 19-туридан сўнг 42 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Етакчи "Реал" 43 очко йиққан, шу билан бирга бир ўйин кам ўтказган. "Барселона" 41 очко билан учинчи ўринда бормоқда.