Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Унаи Эмери Париж клубидаги иккинчи совринига яқин келди: «ПСЖ» Лига кубогининг финалига йўл олди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «ПСЖ» футбол клуби мамлакат Лига кубогининг финалида тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ярим финал учрашувини Бордода ўтказган Унаи Эмери жамоаси йирик — 4:1 ҳисобида зафар қучди. Беллашувда Анҳель Ди Мария ва Эдинсон Кавани 2 тадан гол уришга муваффақ бўлди. «Бордо» томонидан урилган 1 та голга ҳам Жанубий Америка футболчиси — уругвайлик Диего Ролан муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Франция чемпионатининг ортда қолган 21-туридан кейин «ПСЖ» пешқадам «Монако»дан 3 очко ортда қолаётгани ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди. «Бордо» эса 9-ўриндан жой олган. Томонларнинг чемпионат доирасида Парижда бўлиб ўтган ўйини ҳам «ПСЖ»нинг ғалабаси билан якунига етганди — 2:0.

Бугун — 25 январь куни ярим финалнинг иккинчи тўқнашуви бўлиб ўтади. Унда Франция чемпионатида пешқадамлик қилаётган «Монако» ўз уйида 12-ўринни эгаллаб турган «Нанси»ни қабул қилади.

Маълумот учун, бунга қадар «Севилья»да фаолият олиб борган ва янги мавсумдан этиборан Парижга кўчиб ўтган Унаи Эмери «ПСЖ» билан биринчи совринини дебют ўйинидаёқ қўлга киритиб, Франция Суперкубогида «Лион» устидан 4:1 ҳисобида зафар қучганди.

Франция Лига кубоги
Ярим финал
24 январь, сешанба
«Бордо» — «ПСЖ» 1:4

Голлар: Анҳель Ди Мария, 19 (0:1). Диего Ролан, 32 (1:1). Эдинсон Кавани, 60 (1:2). Эдинсон Кавани, 74 (1:3). Анҳель Ди Мария, 81 (1:4).

25 январь, чоршанба
«Монако» — «Нанси»

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:29, 25.01.2017.
Ўқилди: 4212 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.