Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Испания кубоги. «Реал» мусобақа билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби Испания кубогининг чорак финал босқичидаёқ мусобақадан чиқиб кетишга мажбур бўлди.

"Сантяьго Бернабеу"да бўлиб ўтган баҳсда Зидан шогирдлари 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришгани боис, жавоб учрашувида улар рақиб дарвозасини камида 2 марта ишғол қилишлари талаб этиларди. Улар бу ишни уддалашди, аммо... ўз дарвозаларидан ҳам иккита гол ўтказиб юборишди.

Биринчи бўлим сўнгида Данило ўз дарвозасига гол киритиб қўйиб, жамоасининг аҳволини оғирлаштирди. Ўйиннинг 62-дақиқасида Роналду жаримадан чиройли гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмасдан Криштиануда ўта қулай имконият юзага келди, аммо у 5 метр масофадан дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қила олмади — тўп устунга тегиб қайтди.

Мадридлар кетма-кет ҳужум ташкил қилишди, вазиятлардан фойдалана олишмади. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида "Сельта" футболчиси Васс жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Тўқнашув тақдири ҳал бўлгандек кўринган вазиятда Лукас Васкес 90-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Қўшиб берилган 4 дақиқалик компенсация вақти эса "Мадрид" учун камлик қилди.

Шу тариқа, "Реал" Испания кубоги мусобақаси билан хайрлашди.

Испания кубоги, чорак финал, жавоб ўйини
"СЕЛЬТА" - "РЕАЛ МАДРИД" - 2:2 (1:0)
Голлар: 1:0 – 44, автогол Данило, 1:1 – 62 Роналду, 2:1 – 85 Васс, 2:2 – 90 Васкес.
Сельта – Альварес, Мальо, Кастро, Кабраль, Ронкалья, Васс (Гомес, 88), Радоя, Диас, Бонгонда, Аспас (Фонтас, 90), Гвидетти (Хосабед, 84).
Реал Мадрид – Касилья, Начо, Рамос, Данило, Кроос, Ковачич, Каземиро (Диас, 89), Асенсио (Васкес, 76), Иско (Мората, 80), Бензема, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Мальо (35), Васс (54), Кастро (72), Данило (75).
Биринчи ўйин: 2:1

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:15, 26.01.2017.
Ўқилди: 18673 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.