Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2017” кундалиги: биринчи кун

Баҳо:
+ | -

Фарғонада анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Ҳоким Кубоги-2017” мусобақасига старт берилди. Учта гуруҳда биринчи тур баҳсга бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақага бағишланган кундагимизнинг биринчи кунида кеча ўтказилган ўйинлар хусусида сўз юритамиз.

Дебютантининг шашти баланд

“А” гуруҳида битта ўйин ўтказилди. Биринчи лига дебютанти “Истиқлол” жамоаси мусобақани ажойиб ғалаба билан бошлади. Ноил Губанов шогирдлари “Истиқлол” стадионида сунъий майдонда бўлиб ўтган учрашувда уч очкони қўлга киритишди.

Очиғини айтиш керак, кўпчилик биринчи лига етакчиларидан бири саналган – “Ўз Донг Жу” қуйи лиганинг янги вакилига ютқазиб қўйишини кутишмаганди.

“А” гуруҳи

1-тур

Ўз Донг Жу – Истиқлол  2:3

 

“Баркамол авлод”нинг парвози

“С” гуруҳида иштирок этаётган биринчи лиганинг яна бир вакили – “Ёзёвон лочинлари” икки очко йўқотди. “Тошлоқ”қа қарши кечган баҳсда ҳисобни очган ёзёвонликлар ғалабани сақлаб қола олишмади. Бир пайтлар “Нефтчи” сафида ҳаракат қилган Достон Турсунзода тошлоқликлар жонига оро кирди.

“Тошлоқ” ўйинда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилганига қарамай, бир очкони қўлга киритишга эришди.

“Баркамол авлод” ва “Фаровон” жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам қизиқарли ва голларга бой тарзда ўтганини таъкидлаш жоиз. Учрашувда “Баркамол авлод” 4:2 ҳисобида рақибидан устун келди.

“С” гуруҳи

1-тур

Ёзёвон лочинлари – Тошлоқ 1:1

Голлар: Беҳзод Махпиралиев – 1:0, Достон Турсунзода – 1:1.

“Ёзёвон-Лочинлари”: Жасур Абдуллаев, Ёқубжон Эргашев, Улуғбек Олимов, Бобур Маъмуров,  Мақсуд Исмоилов, Зоҳид Исмоилов, Беҳзод Махпиралиев, Умиджон Ҳошимов, Бунёд Абдуманнонов, Муҳриддин Мамасолиев, Азизбек Маткаримов.

Захира: Шаҳбоз Абдураҳмонов, Даврон Ҳожиматов, Аҳмадхон Рўзибоев, Ҳикматилло Ўрмонов, Исломбек Назиров, Абдурашид Исмоилов, Шерзод Шарофиддинов .

“Тошлоқ”: Элмурод Мирзаматов, Лочин Исроилов, Музаффар Мамаризаев, Фазлиддин Қосимжонов, Достон Турсунзода, Достон Муллазода, Усмон Сойипов, Салоҳиддин Ортиқов, Дониёр Фосилов, Асилбек Мўйдинов, Раҳматилло Одилжонов.

Захира: Файзулло Нурматов, Нодир Муҳаммаджонов, Жаҳонгир Юсуфжонов, Ғайрат Сатторов, Аҳрор Шарипов, Достон Мадараҳимов, Абдурауф Рустамов.

Баркамол авлод – Фаровон 4:2

Голлар: Санжар Зокиров, Нодир Тўланов, (2та) Ҳамидилло Абдуҳамидов, Жаҳонгир Дадабоев, Улуғбек Абдуқодиро.в

“Баркамол Авлод”: Машхур Муҳаммаджонов, Санжар Зокиров, Шохжаҳон Рўзматов, Нодир Тўланов, Асил Ғоибжонов, Ҳамидилло Абдуҳамидов, Авазбек Ўлмасалиев, Шодиёр Хожиматов, Ҳусан Ғаниев, Миржамол Неъматов, Мирзоҳид Эгамбердиев.

Заҳира: Қаҳҳор Ёқубжонов, Абдужалил Ёқубжонов, Ботир Мамасодиқов, Раҳим Маткаримов, Асад Маъмуров.

“Фаровон”: Шерзод Абдураимов, Бобур Расулов, Жасур Содиқов, Улуғбек Абдуқодиров,  Зокир Нурматов,  Хайрулло Қодиров, Дилшод Эминов, Салим Низомиддинов, Жаҳонгир Дадабоев, Азиз Ибрагимов, Жавоҳир Каримов.

Заҳира: Шаҳзод Мадаминов, Шохрух Саиджонов, Даврон Ҳудоёров, Ҳабибулло Бобохонов, Иброҳим Мамажонов, Шуҳрат Ўринбоев.

 

“Машъал-2” ҳам очко йўқотди

Сўнгги гуруҳдаги баҳсларда ҳам қизиқарди ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. “Қўқон-1912-2” жамоаси биринчи учрашувда “Цементчи-2” жамоасини доғда қолдирди. Қўқонликлар биринчи бўлим якунланиши арафсида ҳисобни очишди. Иккинчи бўлим ўрталарида қувасойликлар ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолганида захирадан майдонга тушган Дониёр Тўлашев “Цементчи-2” дарвозасини аниқ нишонга олиб, қўқонликларга муҳим ғалабани тақдим этди.

Андижон вилояти вакили – “Ўз Тонг Конг Хо” клуби эса Сирдарё ёшлар терма жамоасини йирик ҳисобда доғда қолдирди.

Ниҳоят, гуруҳдаги сўнгги учрашувда кутилмаган натижа қайд этилди. “Машъал-2” жамоаси Фарғона вилояти чемпиони – “ФарДУ”га қарши майдонга тушиб, нурсиз дуранг қайд этди. Шу куни муборакликлар сафида Кенжа Тўраев, Мирзакамол Камолов сингари футболчилар ҳаракат қилишганини таъкидлаш лозим. Шундай бўлса-да “Машъал-2” жамоаси дурангга эришди. Аксинча, “Талабалар” бир қатор қулай имкониятлардан фойдалана олишмади.

“Д” гуруҳи

1-тур

Цементчи-2 – Қўқон-1912-2  1:2

Голлар: Ж. Тўлашев-70. – Баратов-25, Д. Тўлашев-90.

“Қўқон-1912-2”: 20. И. Абдуллаев, 6. И. Мухторов, 8. И. Маликжонов, 10. А. Раҳмонов, 14. С. Исақов, 15. М. Зокиржонов, 17. И. Каримов, 19. Ш. Холматов, 21. Д. Мелиқўзиев, 25. Д. Баратов, 27. И. Охунжонов.

Захира: 1. М. Собиров, 4. М. Раҳимов, 5. Д. Тўлашев, 2. Р. Исақов, 11. А. Ўктамов, 22. И. Аҳмаджонов, 26. И. Усмонов.

Машъал-2 – ФарДУ – 0:0

Ўз Тонг Хонг Ко – Сирдарё ё.т.ж  3:0

 

Тақвимдаги ўзгариш

Бугун ҳам мусобақада ўйинлар давом эттирилади. Мусобақа тақвимида ўзгариш юз берди. Бугун бўлиб ўтиши лозим бўлган “Навбаҳор” – “Олой” учрашуви наманганликларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари муносабати билан бошқа муддатга қолдирилди.

Бугунги ўйинлар:

27 январь

Андижон – Машъал-1             соат 11:00   ФарДУ СМ

Цементчи-1 – Норин                соат 14:30   ФарДУ СМ

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 10:49, 27.01.2017.
Ўқилди: 2998 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.