Франция терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Кристоф Дюгарри «Бенфика» ҳужумчиси Гонсалу Гедеш билан шартнома имзолаган ПСЖ клубини масхара қилди.
«Бунга ишониш қийин. Гедеш – қалбаки яримҳимоячи ва қалбаки ҳужумчи. У ҳақиқий футболчи эмас. Унинг трансфери учун 30 миллион евро тўлангани ҳайратга солмоқда» - деди Дюгарри RCM эфирида.
Transfermarkt сайти 20 ёшли португалиялик ҳужумчининг нархини 9 миллион еврога баҳолаган, бироқ ПСЖ унинг трансфери учун уч баробар кўп пул тўлаган эди.