"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия кубогининг 1/16 финалида "Кристал Пэлас" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:0) жамоасининг ҳужум учлигини мақтаб қўйди.
"Жезус бизга яхши ёрдам берди. У жуда тажавузкор, ҳатто у бўйи унча баланд ўйинчи бўлмаса ҳам. Бу унинг биринчи ўйини бўлди, шунинг учун у шериклари билан муомалага киришиб кета олгани йўқ. Жезус инглизчани яхши билмайди, шунинг учун унга вақт керак. Аммо у жуда кўп хавфли вазият содир қилмоқда.
Жезус, Сане ва Стерлинг ҳали жуда ёшлар. Улар "Манчестер Сити"нинг келажаги", - дейди Гвардиола.