«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан жамоа ҳимоячиси Фабиу Коэнтрауни қўллаб-қувватлади. Футболчи кетма-кет соғлиғи билан муаммолар туфайли деярли майдонга тушмаяпти.
«Коэнтрау жароҳатдан кейин ўзига келмоқда. Ҳозир унинг аҳволи яхши. Жароҳатдан кейин тикланиш учун осон бўлмаган меҳнат талаб қилинади.
Беш ой тикланиш жараёни – бу нормал ҳолат. У сафга қайтганида бошқа футболчилар каби Фабиуга ҳам ишонч билдираман. Бунга ваъда бераман», – дейди Зидан.
Португалиялик футболчи ушбу мавсумда Ла лига доирасида атиги 23 дақиқа давомида ҳаракат қилди.