Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

"Севинч" футболчилари терма жамоага таклиф этилди

Баҳо:
+ | -

21 январь куни аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичига қуръа ташланди. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси “B” гуруҳидан жой олди. Мазкур гуруҳда терма жамоа Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради.  

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3-11 апрел кунлари саралаш учрашувларини ўтказади.

Ушбу мусобақага тайёргарлик юзасидан, Шерали Бобоқулов бошчилигидаги терма жамоа 1-10 феврал кунлари Бекобод шаҳрида навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини ўтказади.

Мазкур йиғинга “Севинч” жамоасининг 6 нафар футболчиси таклиф этилди, булар Лайло Тилавова, Мафтуна Жонимқулова, Камола Рискиева, Мафтуна Шойимова, Малика Бурхонова, Нилуфр Қудратовадир.

Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Қарши шаҳрида янги мавсум тайёргарликларини олиб бораётган “Севинч” жамоамиз, 12 феврал кунлари Тошкентга боради. У ерда аёллар ўртасидаги мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур учрашувларида майдонга тушади.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 13:00, 29.01.2017.
Ўқилди: 5773 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.