Кириш Регистрация

Ризо Айвазов: "Нефтчи" сафида кўплаб голлар ўрмоқчиман"

Баҳо:
+ | -

Ўз вақтида "Нефтчи" жамоаси ўринбосарлар сафида фаолият олиб, кейинчалик Фарғона шаҳрининг "Истиқлол" жамоасига ижара асосида ўтиб кетган Ризо Айвазов яна "Нефтчи" сафига қайтди ва жамоа билан икки йиллик шартнома имзолади.

1995-йили таваллуд топган ҳужумчи ўтган мавсумни "Истиқлол" сафида муваффиятли ўтказди. Мисол тариқасида Айвазов "Истиқлол" таркибида 10 та ўйин ўтказиб 17 марта рақиблар дарвозасини ишғол этиб яна "Нефтчи" мураббийларининг эътиборини тортди. Ризо эндиликда жамоадаги Шерзод Ҳакимов, Отабек Исроилов ва Мўйдин Мамазулумов каби тажрибали ҳужумчилар билан бир жамоа сафида ўйнайди. Бу эса ўз-ўзидан Айвазов учун кўп нарсани англатади. Ёш ҳужумчи "Нефтчи" ПФК билан шартнома имзолаганидан сўнг жамоанинг интернетдаги расмий портали учун интервью берди.

- "Нефтчи" сафида тажрибали ўйинчилар йиғилган. Мен улардан кўп нарса ўрганмоқчиман. Жамоанинг ҳар бир аъзоси сингари мен ҳам "Нефтчи"нинг ғалабаларида, салмоқли натижаларида ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Ҳали ёшман. Шундай экан маррани кенгроқ олиб МТЖмиз вакили бўлиш учун астойдил ҳаракат қилмоқчиман. Ўзимдан анча тажрибали ва маҳоратли футболчилар билан машғулотлар менга кўп нарса беряпти. Рақобатдан қўрқмайман. Соф рақобат бор жойда ўсиш кузатилади. Андрей Фёдоров билан гаплашдим. Мураббий кўп нарса ўзимга боғлиқ эканлигини таъкидлади. Мухлисларга эса саломатлик тилайман. Ишқибозлар ҳам бизнинг жамоамиз аъзоси ҳисобланишади. Бежизга уларни 12-ўйинчи дейишмайди, - деди Айвазов.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 14:25, 29.01.2017.
Ўқилди: 6188 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик