«Женоа» ҳужумчиси Жованни Симеоне Италия чемпионатининг «Фиорентина» (3:3) клубига қарши ўйинда дубль соҳиби бўлди.
Натижада, Диего Симеоненинг ўғли А сериянинг 20 ўйинида 10та гол уришга муваффақ бўлди.
21 ёшли футболчи тўпурарлар баҳсида 5-ўринда бормоқда.