Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон 0-1 Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи 1-0 Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья

Ла лига. «Реал» таъқибчилардан илгарилаб кетди

Баҳо:
+ | -

"Реал" Испания кубогини  тарк этганидан кейин бор эътиборларини Ла лигага қаратишлари тайин эди. Боз устига, ушбу турда жамоанинг асосий таъқибчилари очко йўқотишгани боис, мадридликлар орадаги фарқни ошириб олиш имкониятига эга эдилар. "Қироллик клуби" бу имкониятдан самарали фойдаланди.

Сакристан бошқарувидаги "Реал Сосьедад" клуби тўпни назорат қилиб, мезбонларни тўпсиз югуришга мажбур қилишди. Аммо улар бу ишни бехато амалга ошира олишмади. Юзага келган хатолардан эса мадридликлар ўта самарали фойдаланишди.

Биринчи бўлимнинг 38-дақиқасида Роналдунинг узатмасидан кейин Ковачич дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб ва дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошида хорватиялик футболчи Криштиануга ўз "қарзи"ни қайтарди. Матеонинг узатмасидан португалиялик футболчи жарима майдончасига ёриб кирди ҳамда тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди — 2:0.

Ушбу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Боз устига, ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида "Сосьедад" ҳимоячиси Мартинес иккинчи сариқ карточка туфайли майдонни эрта тарк этди.

Бугун ўйини қовушмаган Бенземанинг ўрнига туширилган Мората майдонни голсиз тарк этмади. Васкеснинг узатмасидан кейин Альваро бош билан рақиб дарвозасига учинчи голни уришга муваффақ бўлди.

Ушбу ғалабадан кейин "Мадрид" ўз таъқибчилари — "Барселона" ва "Севилья"дан 4 очкога илгарилаб кетди. Зидан жамоаси ҳисобида битта захира ўйини борлигини яхши биласиз.

Испания Ла лигаси, 20-тур
"РЕАЛ МАДРИД" - "РЕАЛ СОСЬЕДАД" - 3:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 38 Ковачич, 2:0 – 51 Роналду, 3:0 – 82 Мората.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Начо, Данило, Рамос, Ковачич (Иско, 77), Каземиро, Кроос, Васкес (Асенсио, 84), Роналду, Бензема (Мората, 66).
Реал Сосьедад – Рульи, Мартинес, Навас, Сальдуа, Сурутуса, Родригес, Каналес (Гранеро, 77), Ильярраменди, Ойарсабаль (Вела, 57), Хуанми, Виллиан Жозе (Прието, 57).
Огоҳлантиришлар: Мартинес (6), Кроос (39), Родригес (71), Васкес (77).
Четлатиш: Мартинес (74).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:34, 30.01.2017.
Ўқилди: 14440 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es [2530]

L’Équipe: «Реал» бош мураббийликка икки асосий номзодни белгилади [2293]

«15 та титулни қандай қўлга киритишгани энди тушунарли»: Оливер Кан «Реал»ни қаттиқ танқид қилди [2187]

Zo'r TV телеканали 18-апрель куни Испания кубогининг финал баҳсини жонли трансляция қилади [1853]

Ўзбекистонлик 15 ёшли футболчи «Челси» академияси аъзосига айланди [1793]

«Фақат учтасини биламан»: Неймар техник маҳорати энг кучли футболчиларни санаб ўтди [1763]

Жавоҳир Синдаров: “Жаҳон чемпиони бўламан ва кейинги сафар Абдусатторов билан ўйнайман” [1690]

"Манчестер Юнайтед"нинг "Челси" билан ўйин олдидан фақат битта марказий ҳимоячиси қолди [1444]

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланади [1435]

Диего Симеоне Мадридда 180 та квартира ва 7 та виллага эгалик қилади [1410]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик