"Бетис" бош мураббийи Виктор Санчес Испания чемпионатининг 20-турида "Барселона" билан дурангдан сўнг (1:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
Учрашувда ҳакамлар майдон эгалари дарвозасига киритилган тоза голини ҳисобга олмадилар.
"Бу вазиятни кўрмадим ва гол бўлдими, йўқми, билмайман. Такрорлашдан чарчамайман, биз ҳеч қачон ҳакамларни айбдор қилиб, баҳона изламаймиз. Натижадан қатъий назар.
Одатда, ҳакамлар кучлироқ клубга ён босадилар. Аммо улар ҳам оддий бандалар, ҳато қиладилар. Ҳар қандай вазиятда сени жазолашган ёки сенга хизмат кўрсатишган ҳолатларга яшай билишинг керак", - дейди Санчес.