«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Испания чемпионатидан ўрин олган «Реал Сосьедад»га (3:0) қарши ўйиндан сўнг, 1 гол урган ва яна 1 голга ҳаммуаллифлик қилган яримҳимоячи Матео Ковачични мақтади.
«Унинг ўйинидан мамнунман. «Реал Сосьедад»га қарши ўйинда у гол урди. Келажакда у янада яхшироқ ўйнашга қодир. «Реал»да бундай футболчининг борлиги яхши» - деди Зидан Marcа хабарида.
Жорий мавсумда хорватиялик футболчи Примеранинг 14 ўйинида майдонга тушиб, 1 гол урган ва яна 1 голга ҳаммуаллифлик қилган.