Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Мўйдин Мамазулумов: “Нефтчи”да ўйнашни доим истаганман”

Баҳо:
+ | -

Янги мавсум аввалида “Нефтчи” жамоаси ўз таркибига Акрам Баҳриддинов, Музаффар Музаффаров, Саид Абдужабборов ҳамда бошқа жамоа сафида ижарада бўлган Ризо Айвазов каби футболчиларни таркибга жалб қилди.

Улар қаторида тажрибали Мўйдин Мамазулумов ҳам бор. Тошкент йиғинида фарғоналиклар сафига кушилган футболчи жамоа билан 1+1 кўринишидаги битимга имзо чекди. Шартнома имзолангач футболчи жамоадаги ўз мақсад ва режалари билан ўртоқлашди.

- “Нефтчи” сафига қўшилишим жуда тез содир бўлди. Аслида бошқа жамоадан таклиф бўлганди ва ўша клуб йиғинига йўл олаётган эдим. Бироқ кутилмаганда “Нефтчи”дан таклиф бўлди ҳамда фарғоналикларнинг чорловига розилик билдирдим. 2003-йили “Нефтчи”нинг ёшлар жамоасида ўйнаганман. Шу клуб орқали катта футболга қадам қўйганимни айтиб ўтишим керак. Жамоа билан шартнома имзолаганимдан хурсандман. Янги мавсумда “Нефтчи” ўз олдига қандай мақсад қўйса ушбу мақсад йўлида ўз голларим билан ёрдам бермоқчиман. Андрей Фёдоров менга ишонишини айтиб ўтди. Унинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Машғулотларда Жавоҳир Расулов, Аббос Махсталиев, Умид Қодиров ҳамда Музаффар Музаффаров сингари ўйинчилар билан яхши чиқишяпмиз. Шерзод Ҳакимовни алоҳида эътироф этаман. Шу қатори Бахтиёр Ёқубовни ҳам аввалдан биламан. “Нефтчи”нинг қандай ашаддий мухлислари борлигини ҳамма яхши билса керак. Улар бизни доим қўллаб-қувватлаб туришса, биз футболчилар улар учун ўйнаймиз, мухлислар учун ғалаба қозонамиз, - деди Мўйдин Мамазулумов

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 00:00, 31.01.2017.
Ўқилди: 7309 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик