"Порту" дарвозабони, "Реал"нинг собиқ посбони Икер Касильяс вақти-вақти билан мухлисларнинг ғуштакбозлигига учраб турадиган Криштиану Роналду ҳақид фикр билдирди.
"Реал" аъзоси сифатида Роналдуга ҳуштакбозлик қилишларини сира тушауна олмайман, бунинг сабаблари ҳам номаълум. Ахир у олти ой муқаддам Европа чемпиони бўлган эди. "Сантьяго Бернабеу"да ҳаммага ҳуштакбозлик қилинади десам, ўзимни ҳам эслайманми? Криштианудан ўзида бор ҳамма нарсани талаб қилишади. Унинг бўйнида катта маъсулият бор, у Месси билан дунёнинг энг яхши ўйинчилари бўлиб туришибди. Бу клубда ижобий ва салбий ҳолатлар кўп. "Реал"да ўтмиш билан яшаб бўлмайди", - дейди Касильяс.
Роналду Испания чемпионатининг 20-турида "Реал Сосьедад" билан учрашувда битта гол уриб, яна битта голга тўп оширганига қарамай, мухлислар унга қарши ҳуштакбозлик қилишган эди.