Кириш Регистрация

«Реал» Бенземани сотишга уриниб кўрдими?

Баҳо:
+ | -

“Реал” Мадриднинг асосий таркиб футболчиси Карим Бензема якунига етаётган қишки трансфер мавсумида инглиз жамоаларига тавсия қилинди. Бироқ, Премьер Лиганинг етакчи жамоалари ушбу таклифни қабул қилишмади.

Ушбу мавсумда “Реал” таркибида ўзининг 8-мавсумини ўтказаётган Карим Бензема 2009-йилда 35 миллион евро эвазига Мадридга кўчиб ўтган эди. Дастлаб, Жозе Моуриньо қўл остида жамоага анча мослашиб олган францийалик ҳужумчи сўнгги йилларда ўз позициясида жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилари қаторидан жой олиб келди. Сўнгги трансфер мавсумларида унинг номини “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” клублари билан боғлашди.

Аммо, «Лион»нинг собиқ ҳужумчиси ҳар сафарида Мадридда қолишни афзал билди. Ҳужумчи футболчилик фаолиятини “Сантяго Бернабеу”да якунлашни хоҳлашини айтишдан чарчамади. “Реал”да мазмунли фаолият олиб бораётган Бензема баъзида жамоадошлари каби мухлислар томонидан танқидга учраган пайтлари ҳам бўлди. Айниқса, ушбу мавсумда уни танқид остига олаётганлар кўплаб топилмоқда.

Diario Gol нашрига кўра, францийалик ҳужумчи клуб томонидан ушбу қишки трансфер мавсумида инглиз жамоаларига тавсия қилинган. Бунга эса, Алваро Моратанинг клуб олдига қўяётган шартлари сабаб бўлган. Заҳира ўриндиғида кўпроқ вақтини ўтказаётган Мората жамоанинг асосий ҳужумчиси бўлиш истагини яширмаяпти. ББC учлигининг бир бўлаги бўлган Бенземани “тўпчилар” билан боғлашмоқда. Бироқ, лондонликлар бош мураббийи Арсен Венгер бу ҳолатга матбуот анжуманида ўз фикрини билдириб ўтди: “У – француз, унинг трансфери шов-шув кўтармоқда ва уни биз билан боғлашмоқда. Бироқ, биз янги ҳужумчига муҳтож эмасмиз.” Демак, футболчининг ҳозирда «Арсенал» га ўтиш эҳтимоли йўқ. Балким, воқеалар ривожи бу кетишда ривожланадиган бўлса, ёзги трансфер мавсумида футболчи ўзига янги жамоа топиши мумкин.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 10:16, 31.01.2017.
Ўқилди: 7667 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.