Норвегия терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб, аввал Исландияни бошқарган Ларс Лагербек тайинланди.
68 ёшли швециялик мутахассис билан уч йиллик шартнома имзоланди.
Исландия терма жамоаси унинг қўли остида Евро-2016 мусобақасида чоракфиналгача етиб борган эди.













