Ўта оғир вазн боксчилари Энтони Жошуа ҳамда Владимир Кличко жангидан олдин матбуот-анжумани ўтказилди. Жанг 29 апрел куни Лондоннинг «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади.
IBF чемпиони Жошуа ҳамда собиқ чемпион Кличко журналистларнинг саволларига жавоб беришди.
Яқинда 41 ёшга тўладиган Владимир Кличко, Тайсон Фьюридан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг, фақатгина камарларни қайтиб олиш учун боксни тарк этмаганлигини айтди.
"Бу жангни ўтказиш учун ҳозир энг қулай вақт. Уч йилдан сўнг мен бу жанг учун қари бўламан, Жошуа эса мен учун анча кучли бўлиши мумкин” - деди Кличко.
Жошуа эса унга кўпчилик Кличкога қарши рингга кўтарилишга ҳали эрта деб айтганлигини таъкидлади. Аммо бу масалани ҳал қила олишга етарли кучи борлигини айтди.
Ўтказиладиган жангга 90 мингга яқин чипталар сотилиши тахмин қилинмоқда, бу эса Британия оролида ўтказилаётган бокс жанглари учун рекорд кўрсаткич бўлиши мумкин.