Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2017": Еттинчи кун

Баҳо:
+ | -

Фарғонада давом этаётган “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” мусобақасида навбатдаги кун ўйинлари ўтказилди.

“Нефтчи” ёшларининг ғалабаси

“Нефтчи-2” жамоаси турнирдаги учинчи ғалабасини тантана қилди. Баҳром Ҳайдаров шогирдлари бу сафар “Фаровон” клубини доғда қолдиришди. Мазкур ғалабадан кейин “Нефтчи” ёшларининг тўплаган очколари сони 9 тага етди ва улар гуруҳда пешқдамликни қўлга олишди. Айтиш жоизки, Баҳром Ҳайдаров шогирдлари биринчи бўлиб ярим финал иштирокчисига айланишди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда жангавор дуранг қайд этилди.

“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”

 “С” гуруҳи

4-тур

“Нефтчи-2” – “Фаровон” – 2:0

 “Баркамол авлод” – “Ёзёвон лочинлари” – 3:3

4-турдан кейинги ҳолат:

Нефтчи-2 3 3 0 0 10-4 9
Баркамол авлод 4 1 2 1 11-11 5
Фаровон 3 1 0 2 3-6 3
Тошлоқ 3 0 2 1 3-4 2
Ёзёвон лочинлари 3 0 2 1 6-8 2

 

“Қўқон-1912” ёшлари ҳам уч очкога эга бўлшди

“Д” гуруҳида иштирок этаётган “Қўқон-1912-2” футболчилари ҳам мусобақадаги учинчи ғалабаларини қўлга киритишди. “ФарДУ”га қарши кечган ўйинни шиддатли бошлаган Муҳсин Низомиддинов шогирдлари рақибларини 2:1 ҳисобида доғда қолдиришди.

Ўйиннинг 42-дақиқасида Сардор Исақов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Унинг узоқ масофадан берган зарабасини “талабалар” дарвозабони қайтаришга ожиз қолди.

Иккинчи бўлим ёшларимиз учун омадсиз бошланди. 48-дақиқада “ФарДУ” футболчиси  Сардор Масодиқов дарвозамизни аниқ нишонга олди.

68-дақиқада ёшларимиз яна олдинга чиқиб олишди. Ислом Каримов юзага келган имкониятдан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол этди.

Мазкур ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармай қолди ва қўқонлик ёшларнинг навбатдаги уч очкога эга бўлишди.

“Машъал-2” жамоаси Андижон вилояти вакилини йирик 6:0 ҳисобида доғда қолдирди. “Цементчи-2” жамоаси мусобақадаги биринчи ғалабасини қўлга киритди.

 

“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”

“Д” гуруҳи

4-тур

 “Қўқон-1912-2” – “ФарДУ” 2:1 (1:0)

Голлар: Сардор Исақов-42, Ислом Каримов-68. – Сардор Масодиқов.

“Қўқон-1912-2”: 30. Ислом Абдуллаев,   5. Дониёр Тўлашев,  8. Ислом Каримов, 10. Иқбол Маликжонов, 11. Иброҳим Мухторов, 21. Достон Мелиқўзиев, 19. Шохрух Холматов, 22. Ориф Мамажонов, 25. Дилшод Баратов, 26. Сардор Исақов,  27. Исмоил Охунжонов.

Захира: 1. Муҳаммадали Собиров, 2. Муҳсин Баратов, 4. Маъмур Раҳимов, 6. Рамзбек Исақов, 14, Иброҳим Аҳмаджонов, 15. Мўмин Содиқжонов, 17. Аброр Эргашев.

“ФарДУ”: 1. Достон Мирхзаримов, 4. Зуҳриддин Раҳматов, 3. Хўжамурод Насриддинов, 6. Машҳур Ғуломов, 5. Достон Раҳимжонов, 21. Козим Аҳмаджонов, 14. Қаҳрамон Мамадалиев, 10. Шердор Туранов, 77. Бекзод Алижонов, 15. Шаҳбоз Мўминов, 8. Сардор Масодиқов.

Захира:  71. Фахриддин Мирзақосимов, 7. Ўткир Маҳмудов, 13. Аббос Салимжонов, 11. Акбар Собиров, 12. Собир Абдумўминов, 16. Рустам Солижонов, 17. Муҳаммадсодиқ Ҳакимжонов.

Цементчи-2 – Сирдарё  – 2:1

Машъал-2 – Ўз Тонг Хонг Ко  – 6:0

 

4-турдан кейинги вазият:

Машъал-2 4 3 1 0 11-2 10
Қўқон-1912-2 4 3 0 1 74 9
ФарДУ 4 2 1 1 8-4 7
Ўз Тонг Хонг Ко 4 2 0 2 7-10 6
Цементчи-2 4 1 0 3 5-9 3
Сирдарё ёшлар тж 4 0 0 4 3-11 0

 

“НОРИН” БИЛАН ЎЙНАЙМИЗ

Бугун мусобақада учта учрашув ўтказилади. Бугун “Қўқон-1912-1” жамоаси “Норин”га қарши майдонга тушади.  Мазкур учрашув Фарғона давлат университети спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ўйин 14:30да бошланади.

Бугунги ўйинлар анонси:

“А” гуруҳи

4-тур

2 февраль

Нефтчи-1 – Навбаҳор           соат 14:30   Нефтчи СК

 

“Б” гуруҳи

4-тур

2 февраль

Андижон – Цементчи-1                  соат 11:00   ФарДУ СМ

Қўқон-1912-1 – Норин                    соат 14:30   ФарДУ СМ

 

МУРАББИЙ ҚАНДАЙ ФИКРДА?

Равшан Мирзакаримов (“ФарДУ” жамоаси бош мураббийи): – Мусобақа юқори савияда ўтмоқда. Айнан мана шундай турнирда иштирок этиш бизнинг ёш футболчиларимизга ўзига хос тажриба мактаби бўлмоқда. Масалан, “Машъал-2” ва “Қўқон-1912-2” жамоалари қарши кечган баҳслардан кейин ўйинчиларимнинг маҳорати ошгани шубҳасиз.

Мусобақанинг нуфузи йилдан-йилга ошиб бораётгани яққол кўзга ташланмоқда. Бу турнир етакчи жамоалар учун ярамарка вазифасини ўтамоқда десам адашмайман.

Бизнинг турнирдаги иштирокимиз яхши бўлди, дейишга асосларимиз бор. “Машъал-2” билан дуранг ўйнадик. “Қўқон-1912” ёшлари билан ҳам тенгма-тенг кураш олиб бордик.

Гуруҳдаги охирги учрашувимизда ҳам ижобий натижа қайд этишни мақсад қилганмиз. Кези келганда, турнир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 09:24, 02.02.2017.
Ўқилди: 3642 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.