Кириш Регистрация

“Нефтчи” – Қашқадарё ҳокими кубоги соҳиби

Баҳо:
+ | -

Бир неча кунлардан буён Қашқадарё вилоятининг тўртта шаҳрида анъанавий Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

Бугун финал учрашуви ўтказилди. Аввал “Насаф” жамоасида тўп тепган ва кейин жамоа ўринбосарларида мураббийлик қилган – Баҳодир Анааматов ҳозирда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон шаҳрига қарашли “Нефтчи” жамоасида мураббийлик қилмоқда.

Бугун “Насаф” жамоасининг икки собиқ ўйинчилари – Нурали Султонов ва Баҳодир Аннаматовлар қўл остидаги “Баркамол” ҳамда “Нефтчи” жамоалари финал учрашувда куч синашди.
Ноқўлай об-ҳавога қарамай майдонга тушган футболчилар бор кучлари билан ҳаракат қилишди.

Биринчи бўлим тенг курашллар остида кечди. Аммо биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасига келиб, омад меҳмон жамоага кулиб боқди. Баҳодир Аннаматов шогирдлари учрашувдаги ҳисобни 45-дақиқада очишга эришди. Голга Самандар Очилов муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлим ҳам учрашув кескин курашлар остида давом этди. Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида меҳмонлар яна бир марта гол уришга эришдилар. Ушбу голни 55-дақиқада Абдулқосим Қурбонов киритди. Қурбонов майдонга учрашувнинг иккинчи бўлим бошида туширилган эди.

Бу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди. Учрашувда дарвозаларга бошқа голлар киритилмади.
Шундай қилиб, Баҳодир Аннаматов қўл остидаги “Нефтчи” жамоаси бош соврин соҳибига айланди. Учрашув якунига еткач, вилоят футбол федерацияси вице президенти Норқул Даминов ва бошқа расмий кишилар кубок мусобақаси ғолибларига кубок, диплом ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширишди.

Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги. Финал. 03.02.2017
“Баркамол” (Қарши) – “Нефтчи” (Жарқўрғон) 0:2 (0:1)
Голлар: Самандар Очилов, 45’-0:1, Абдулқосим Қурбонов, 55’-0:2

“Баркамол”: 21.Абдувоҳид Неъматов, 5.Шерзод Насруллаев, 8.Худоёрхон Сагдуллаев, 10.Сирожиддин Еттибоев, 16.Акмал Мозговой, 20.Дилшод Саитов, 22.Наврўз Саидов, 24.Мухриддин Шамсиддинов (42.Мирзабек Жониқулов 46), 27.Ёдгор Назаров, 32.Фарруҳ Абсаломов, 34.Илҳом Алижонов (с).
Захира: 48.Элшод Қодиров, 9.Элбек Отақулов, 18.Сиёвуш Якубов, 17.Сардор Саъдуллаев, 19.Ҳусниддин Алиқулов, 28.Саддам Тўхтаев.
Бош мураббий: Нурали Султонов
“Нефтчи”: 1.Отабек Саъдиев, 4.Самандар Очилов, 3.Ботир Тўраев (Абдулқосим Қурбонов 46), 5.Аслжон Мансуров, 7.Санжар Шомуродов (с), 11.Искандар Қурбонов, 14.Зафар Қорақулов, 15.Жамшид Бакиров, 17.Бобур Чориев, 18.Диёр Каримов, 20.Миржалол Аннаматов.
Захира: Жавохир Комилов, Рустам Чориев, Жафар Исмоилов, Жавоҳир Ашуров, Рустам Жўраев, Азизбек Чориев.
Бош мураббий: Баҳодир Аннаматов
Огоҳлантиришлар: Илҳом Алижонов 45, Мирзабек Жониқулов 59 (иккаласи ҳам “Баркамол”дан).
Бош ҳакам: Константин Смирнов (Қарши)
Қанот ҳакамлари: Зуфар Элибоев, Артём Калинин (иккаласи ҳам Қаршидан)
Захира ҳаками: Асрор Хўжаев (Қарши)
Назоратчи: Алешников В.Р. (Қарши)

Манба: voha.uz
Киритилди: 15:06, 03.02.2017.
Ўқилди: 4878 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5225]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3247]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2820]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2750]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2508]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2420]

«Барселона»нинг октябрь ойи тақвими маълум бўлди [2156]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2044]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2025]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1937]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик