AS хабарига кўра, ҳимоячи Пепе «Реал»ни тарк этади.
33 ёшли футболчи 2 йилдан буён жамоа раҳбариятидан янги шартнома борасида таклифни кутмоқда. Бироқ уни олмаяпти. «Реал» мураббийлари штаби ёши ўтиб қолган футболчининг муваффақиятли тўп суришига шубҳа қилмоқда.
Пепенинг клуб билан тузган шартномаси 2017 йил ёзида ниҳоясига етади.